Янги илмий тадқиқот марказ, 2500 ўринли масжид, имомлар учун 5 та кўп қаватли тураржой

09:53 04 Октябр 2018 Маданият
1749 0
Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Илҳом Раҳматов/ Сурхондарё. Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Термиз шаҳрида Имом ат-Термизий номидаги илмий тадқиқот маркази, 2500 ўринга мўлжалланган масжид, 138 ўринли меҳмонхона ҳамда оталар чойхонаси, шунингдек,имомлар учун 5 та икки қаватли турар жойлар ва бошқа бир неча хизмат кўрсатиш иншоотлари бунёд этилмоқда.

Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

“Мажмуа ҳудудидаги масжид биноси шарқ меъморчилигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган. Иншоотдаги битта йирик гумбаз ҳамда унга ёндош 2 та 42 метр баландликдаги минора масжидга кўркамлик ва ўзига хос салобат бахш этади. Ёпиқ бино ичида бир вақтнинг ўзида 2500 намозхон ибодат амалларини бажариши мумкин”, - дейди “Проф гуруҳ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мурод Абдуллаев.

Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида милодий 824 йилда таваллуд топган. Умрини илму маърифат, хусусан, ислом дини таълимотини ўрганиш ва тадқиқ этишга бағишлаган аллома энг ишончли ҳадислардан иборат “Сунани Термизий” китобининг муаллифи сифатида бутун дунёга шуҳрат қозонди. Бу асар то ҳануз муқаддас Қуръони каримдан кейинги манба — “Кутуби ситта”, яъни энг ишончли олтита ҳадис китобидан бири сифатида тан олинади.

Қурилиш ишлари тугагач марказ шундай кўринишга эга бўлади. Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

Имом Термизий мангу қўним топган ёдгорлик мажмуасида ўтган йили улкан ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Аллома қабри устига янги мармартош ўрнатилиб, мавжуд мақбара қайта таъмирланди, мақбарага ёндош янги иншоот қурилди. Шу билан бирга, мажмуа ҳудудида миллий меъморчилик асосидаги янги масжид барпо этилиб, энг нодир асарлар жамланган кутубхона, турли илмий анжуманлар ўтказишга мўлжалланган алоҳида хоналар ташкил этилди. 2,5 гектарни ташкил этувчи ҳудуд девор билан ўралиб, шарқона айвонлар қад ростлади, умумий овқатланиш, савдо ва турли хизмат кўрсатиш шохобчалари ёдгорлик мажмуасига кўрк бағишлаши баробарида зиёратчилар ҳамда сайёҳлар учун қулайлик яратмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019