Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли: “Бизга мурувват керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди...”

18:51 27 Август 2019 Жамият
530 0

Аҳад Муҳаммадиев- “Xalq soʻzi”-онлайн. Яқинда ижтимоий тармоқларда катта шов шувга сабаб бўлган Яккабоғ туманидаги тадбиркорнинг дўкони маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қандай бузилган бўлса, шундай қайтадан тиклаб берилди. Аммо ҳокимият томонидан қайта таъмирланди, деган иддаолар ўз исботини топмади.

Тадбиркор Баҳриддин Исамовнинг ўғли Шарофиддиннинг хабар қилишича, воқеадан икки кунлар кейин туман ҳокими ўринбосари бошчилигидаги одамлар келиб дўконнинг мажбурий бузилишини айтиб, уст қопламаси ва эшик ромларини қўпориб ташлаган эди. Одамларнинг қаттиқ норозилигига олиб келган кейинги воқеалар ҳукумат даражасида кўриб чиқилиб, бу ишлар ноқонуний эканлиги аниқланди ва адолат қайта тикланди.

Аммо суҳбатдошимиз Шарофиддиннинг таъкидлашича ҳали адолат тўлиқ  тиклангани йўқ.

-Кимдир дўконимизни ҳокимиятдан келиб таъмирлаб беришди, деган гапларни тарқатибди, -дейди у. –Аслида ҳокимият одамлари ўзлари бузган нарсаларни жойига қўйишди, холос. Қолганини, яъни дўкон фасади ва пардозлаш ишларини ўз ҳисобимиздан 20 миллион сўмга яқин маблағ сарф этиб, амалга оширдик.Ўша кунларда бизнинг мулкимизга катта зарар етди, албатта. Қайта тиклаб бўлмайдиган нарсаларни энди суд орқали ундиришимизга тўғри келади. Умуман, бизга ҳокимиятнинг муруввати керак эмас, ўзимизнинг кучимиз етади. Фақат ҳозир тергов ишлари давом этаётгани учун отамизни эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада ушлаб туришибди. Падари бузрукворимиз уйга қайтса, шу ердан туриб ҳам тергов ишларида иштирок этса, адолатдан бўлар эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019