Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартномани ратификация қилди

18:30 25 Май 2018 Жамият
421 0
Иллюстратив фото

Тожикистон парламенти депутатлари томонидан Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартнома ратификация қилинди. Мазкур ҳужжат юк ва йўловчи ташиш тизимини соддалаштиради, юк ва йўловчилар сонини кўпайтиради, ўзаро транзит салоҳиятини оширади.

Бундан ташқари, янги инфратузилмалар яратиш имконини беради. Хусусан, компаниялар Россия ва Қозоғистонга рейсларни амалга ошириш учун автомашиналар, жумладан, юк ва йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш олиш имконига эга бўлади.

Мазкур йўналишлардан туристлар ва меҳнат муҳожирлари ҳам фойдаланиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар