Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда ГЭС қуришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирокида журналистлар учун ташкил қилинган брифинг вақтида маълум қилинди.
Унда таъкидланишича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 320 мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган гидро электр станциялар қурилиши режалаштирилмоқда.
Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.
Тожикистон Президенти Ўзбекистон Президентига бу борада халқаро ташкилотлар аудитидан ўтган тайёр лойиҳалар мавжудлиги ҳақида маълумот берган.
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ушбу масалани кўриб чиқади.
Имомали Раҳмоннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлатади.
Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиши мумкин.
«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бор таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», деган Имомали Раҳмон.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг