Урганч шаҳри кўчаларида видеокузатув камералари ўрнатилди

Урганч шаҳрининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига ўрнатилган видеокузатув камералари қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлади. Ушбу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, узлуксиз чизиқни босган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳамда тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгиси талабларига бўйсунмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомототранспорт воситаларини қайд этиб бориши режалаштирилган.
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 29 августдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Хавфсиз шаҳар” мажмуини яратиш мақсадида рўёбга чиқарилаётган ушбу дастур йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтиш жоизки, тегишли қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилган. Мазкур ҳолатда қоидабузарликлар учун тегишли жарималар белгиланган муддатда транспорт воситаларининг эгалари томонидан тўланиши кўзда тутилган.
Яқин кунлар ичида Хоразм вилоятининг бошқа шаҳар ва туман маразларида ҳам транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларда видеокузатув тизими жорий қилинади.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи” мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг