Урганч ҳокимининг ўринбосари 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди

12:55 06 Июль 2018 Жамият
2782 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 1 июль куни ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов маҳаллий фуқародан 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилган.

Қайд қилинишича, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?