Уолл-стритдагилар Ўзбекистонга келади

17:04 15 Апрель 2019 Жамият
358 0

Яқинда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Уолл-стритдаги Американинг етакчи корпорациялари, фонд ва банклари вакиллари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Lazard Asset Management, GoldenTree Asset Management, Morgan Stanley Investment management, Eaton Vance Corp, Callaway Capital Management, VanEck, HIMCO, Jyske Capital, Oppenheimer, TIAA каби 30дан ортиқ йирик компаниялардан 50дан зиёд вакил иштирок этди. Эътиборлиси, уларнинг активлари ҳажми жами бўлиб 100 млрд. доллардан ошиб кетади.

Мулоқот якунида яқин кунлар ичида Уолл-стритдаги бир нечта инвестиция корпорациялари мутасаддиларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Улар келгусида сармоя ажратиш мақсадида маҳаллий бозорни ўрганишади.

Форум давомида Швейцариянинг Vontobel банки портфели менежери Сергей Гончаров Ўзбекистонда ҳаётнинг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ўзгаришлар салоҳиятли инвесторларга ҳам маъқул келиб, уларга ишонч бағишлаётганини таъкидлади.

Oppenheimer Co.Inc. банкининг таҳлил ва суверен бозорларни тадқиқ қилиш бўйича бошқарувчи директори Натали Маршик эса Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига очилаётганини муҳим деб атади. Хусусан, у республика раҳбариятининг суверен еврооблигацияларни жойлаштириш, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, энергетика секторларини ислоҳ қилиш, қолаверса, молия соҳасини либераллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

“Уолл-стрит ислоҳотларнинг ушбу йўналиши келажакда ҳам сақланиб қолишига умид билдиради”, - деган у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019