Уч ойда давлат бюджетининг даромадлари 23 трлн сўмни ташкил қилди
Иллюстратив фото
Давлат бюджетининг 2019 йил I чорак даромадлари 23 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ортди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи вақтида маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, маҳаллий бюджетлар тузилмаси ўзгартирилиши ва жойлардаги ҳокимиятларнинг бюджет ваколатлари оширилиши натижасида жорий йилнинг I чорагида маҳаллий бюджет тушумлари қарийб 8 триллион сўмга бажарилди.
Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 1,0 триллион сўм қўшимча маблағлар қолди (мисол учун, Андижонда – 122,5 млрд. сўм, Қашқадарёда – 72,6 млрд. сўм, Сирдарёда – 37,3 млрд. сўм).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг