Туркия ахборот агентлиги Рамазон неъмати — нишолда ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги Ўзбекистонда Рамазон ойларида тайёрланиб, дастурхонга тортиладиган фойдали неъмат — нишолда ҳақида ўз ўқувчиларига гапириб берди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
“Барча учун севимли бўлган ширинликни тайёрлаш рўза киришидан анча олдин бошланади. Нишолда ширин кремни эслатади. Уни одатда эркаклар тайёрлайди. Бу санъат отадан ўғилга мерос бўлиб ўтади. Овқат ҳазм бўлишига яхши таъсир қиладиган мазкур десерт Ўзбекистоннинг барча бозорларида сотилади. Ширинлик Ўзбекистондаги минглаб оилалар ифторлик дастурхонининг ажралмас қисмига айланган”, - деб ёзади Туркиянинг етакчи ахборот агентлиги мухбири.
“Босфор янгиликлари” турк газетаси эса асрлардан асрларга безавол ўтиб келаётган қадриятларимиз тимсолларидан бири ўзбек нони ҳақида ҳикоя қилади.
“Ўзбекистонда меҳмонларни ҳамиша палов ва миллий ўзбек нони билан кутиб олишади. Бирор тадбир нонсиз ўтмайди. Бу кундалик ҳаёт, қадриятлар, урф-одатлар, эътиқод, миллий эртаклар ва умуман ўзбек халқи тарихининг ажралмас қисмидир. Тошкентда ҳар бир дўкондан нон сотиб олиш билан биргаликда ҳар бир маҳаллада туну кун ишлайдиган ўз нонвойхоналари бор. Ўзбек нонини тайёрлаш рецепти худди ўзбек палови каби кўп бўлиб, ҳар бир минтақа, вилоят ўзининг такрорланмас таъми ва ифорига эга”, дея қайд этиб ўтади нашр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг