Туркистонда бинолар Аҳмад Яссавий зиёратгоҳидан баланд қурилмайди

12:46 14 Июль 2018 Дунё
3060 0
Фото: advantour.com

Қозоғистоннинг Туркистон вилотида Хожа Аҳмад Яссавий зиёратгоҳидан баланд бўлмаган ўрта асрлар услубига хос турар жойлар қурилиши режалаштирилаяпти. Бу ҳақда ушбу вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб КазТАГ хабар берди.

“Туркитондаги уйлар кўп қаватли бўлмайди. Сабаби уларнинг баландлиги Хожа Аҳрор Яссавий зиёратгоҳидан ошиб кетмаслиги керак. Муқаддас қадамжо ҳар томондан кўриниб туриши керак. Хонадонлар ўрта аср меъморчилиги услубида барпо этилади. Мамлакатда жуда бўлмаса битта мамлакат тарихий кўриниш касб этсин”, - деди Туркистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев.

Ҳудуд раҳбари бу ерда туристлар учун қулай шароитлар яратиш лозимлиги, янги аэропорт, темир йўл вокзали, автовокзал, меҳмонхона ва кафе қурилиши ҳақида маълум қилди. Ўз навбатида вилотда буюк авлиё ва мутафаккир меросига бағишланган музей бунёд қилинади.

“Президент топшириғи доирасида ҳар бир минтақа Туркистонда биттадан иншоот қуриб беради. Масалан, Остона ҳокими Асет Исекешов Туркистонда “Остона” паркини барпо этишни таклиф қилди”, - деди у.

Бундан олдин ушбу вилоят ҳокими Туркистон Самарқанд, Бухоро, Хива сингари сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кераклигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қозоғистонда Чимкент республика мақомидаги шаҳарга айлантирилганди. Туркистон эса янги тузилган Туркистон вилояти маркази бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?