Трамп Меркелдан Путин билан қандай гаплашиш борасида маслаҳат сўради

14:35 02 Май 2018 Дунё
571 0
Фото: РИА Новости

АҚШ Президенти Германия канцлери Ангела Меркель билан Россия раҳбари Владимир Путин билан қандай муносабат ўрнатиш кераклиги тўғрисида маслаҳат сўради. 

Бу ҳақда “CNN” телеканали Россия — АҚШ ўртасида юқори даражадаги музокараларга тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган муҳокамалардан хабари бор бўлган манбаларига таяниб маълум қилди.
Россиялик политолог Сергей Марковнинг фикрича, ГФР канцлери бу борада бемалол маслаҳат бера олади. 

“Меркель Трампга жуда кўп нарсаларда маслаҳат бериши мумкин, зеро унда улкан сиёсий тажриба бор, — дейди эксперт — Ахир у 2005 йилдан бери ҳокимият тепасида ва ўзининг америкалик ҳамкасбига қандайдир амалий нарсаларни ўргатиши, жумладан, Владимир Путин билан мулоқот қилиш бўйича тажрибасини бўлишиши мумкин. У тоза психологик нуқтаи-назаридан Путин қандай воқеаларга муносабат билдиришини тушунтириши мумкин”. 

Сиёсатчининг қайд этишича, давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатда нафақат махсус тайёрланадиган алоҳида контекст ва замин, балки етакчиларнинг психологик жиҳатдан бир-бирига мос келиши, чиқишиб кетиши ҳам муҳимдир.

“Масаланинг руҳий томони ҳам бор, — деди Марков. — Трамп учун, айниқса, бу муҳим. Чунки у катта сиёсатда ҳали янги. Трамп — жуда кучли етакчи, у аслида партиясиз номзод сифатида Республикачилар партияси раҳбарияти истакларига қарши чиқиб, Америкадаги ҳукмрон синф иродасига қарамай АҚШ Президенти бўлди ва мислсиз кўтарилишга эришди. Яъни Трамп ҳайратланарли даражадаги етакчиликни намойиш этаяпти. Бундай шароитда икки кучли раҳбар ўртасидаги мулоқотда ўзаро ҳамкорлик бўйича тренд жуда муҳимдир. Шунинг учун Трампга Владимир Путин билан бир неча бор учрашган Меркелнинг маслаҳатлари жуда керак”.

Эксперт Германия канцлери рус тилида, Россия Президенти эса немис тилида эркин сўзлаши улар ўртасидаги суҳбатда кўп бор қўл келганини эслатиб ўтди. 
Марковнинг фикрича, Трамп ва Меркель ўртасидаги бу борадаги суҳбат ҳақида ахборот тарқалиб кетгани ижобий белгидир.

“Бу ерда бошқа масала муҳимроқ ва мазмунлироқдир. Агар Трамп Путин билан муносабат қилиш бўйича маслаҳатлашаётган бўлса, демак у Россия Президенти билан ростдан ҳам учрашишни хоҳлайди. Бу шу каби учрашув реал режалаштирилаётганини англатади, бундай музокаралар эса жуда фойдали бўлади”, — дейди сиёсатчи.
Бироқ Меркель Трампга маслаҳат берган-бермагани номаълумлигича қолаяпти. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар