Тожикистонда ойларнинг номларини ўзгартириш таклиф қилинди

Иллюстратив фото
“Фейсбук“ ижтимоий тармоғи фаолларидан бири, тожикистонлик Амруллоҳи Низом Тожикистонда ойларнинг номларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.
Унинг фикрича, Тожикистонда ҳижрий йил ҳисоби қайтарилишининг кўплаб сабабларга кўра иложи йўқ. “Биз Григориан тақвимига кўникиб қолганмиз”, деб ҳисобламоқда у. Бироқ, Низом ойлар номларини географик номлар, тарихий воқеалар ва машҳур шахслар шарафига қайта номласа нима бўлиши борасидаги савол билан юзланган.
У ойларни қуйидагича қайта номлашни таклиф қилди:
Январь - Сосон, Сосонийлар давлати шарафига;
Февраль - Сомон, Сомонийлар давлати асосчиси шарафига;
Март – Наврўз, Наврўз байрами шарафига;
Апрель — Нўъмон, ҳанафий мазҳаби асосчиси Имоми Аъзам (Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит) шарафига;
Май - Носир, файласуф, шоир Носири Ҳусрав шарафига;
Июнь - Бўхтар, Бақтрия давлати шарафига;
Июль - Ашкон, Ашконийлар тожик давлати шарафига;
Август - Бухоро ёки Рудакий – тожик мумтоз адабиёти асосчиси, шоир Рудакий шарафига;
Сентябрь - Дониш, XIX аср маърифатпарвари Аҳмад Дониш шарафига;
Октябрь - Айний, тожик адиби Садриддин Айний шарафига;
Ноябрь - Сино, буюк олим Абу Али ибн Сино шарафига;
Декабрь - Ялдў, йилнинг энг узоқ куни шарафига.
Эслатиб ўтамиз, аввал шундай ташаббусни 2002 йилда Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурот Ниёзов билдирганди. Ниёзовнинг таклифига кўра, барча ойлар ва ҳафта кунлари номлари ўзгартирилган. Бироқ бу ўзгаришлар Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томондан 2008 йилда бекор қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг