Тошкентнинг собиқ ҳокими туман ҳокими этиб тайинланди

11:18 11 Май 2019 Сиёсат
942 0

Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани кенгашининг 10 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Тўхтаевнинг номзоди бир овоздан қабул қилинган.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев 1996-1999 йилларда ҳам Шайхонтоҳур туманини бошқарган.

У 2005—2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлган, 2013—2016 йилларда “ЎзЛИТИнефтгаз” компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 2016 йил кузида Жиззах шаҳри ҳокими, 2017 йилнинг апрелида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди. 2018 йилнинг апрелида эса Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигига раҳбар бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019