Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида янги кафедра очилди

14:50 17 Апрель 2018 Жамият
2601 0

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ипакчилик кафедраси ташкил этилди.

Шу муносабат ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини   ташкил   этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ҳамда янгилаш вазифалари белгилаб берилган эди.  

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан мазкур ҳужжатнинг изчил ижросини таъминлаш,  ипакчилик соҳасини ривожлантиришда сифат менежментининг замонавий усулларини қўллаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ,  Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳарларидаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилди.

Уюшма кўмагида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ипакчилик кафедраси ташкил этилиши эса соҳа учун замонавий билимларни ўзлаштирган рақобатдош кадрлар тайёрлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. 

Саид РАҲМОНОВ. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019