“Тошкент – Рига” йўналишида мунтазам темир йўл қатновини ишга тушириш таклиф этилди

Латвия Ўзбекистонга “Тошкент - Рига” йўналишида мунтазам темир йўл контейнер қатновини йўлга қўйишни таклиф этди. Бу ҳақда ушбу мамлакатнинг юртимиздаги элчиси Михаилс Попковс айтиб ўтди.
“Латвия бизнинг портлар орқали Европага ва бутун дунё бўйлаб Ўзбекистон экспорти учун логистика ва етказиб беришнинг кенг имкониятларини таклиф этяпти. Яқинда биз ўзбекистонлик шерикларимизга Алоқа вазирлиги ва “Латвия темир йўли” давлат компаниясининг “Тошкент - Рига” йўналишида мунтазам темир йўл контейнер қатновини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифларини етказдик. Кейин Рига эркин портидаги контейнер терминали орқали юклар қайта ишланади”, - деди элчи.
Унинг сўзларига кўра, Латвиядаги йирик транспорт ва логистика ташкилотлари, жумладан, портлар ва темир йўл компанияси раҳбарлари турли форумларда иштирок этиш учун Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига мунтазам ташриф буюрмоқда. Зеро, уларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилиняпти.
Яқинда онлайн нашримизда Латвиянинг SIA“SV Gulbis” компанияси Тошкентда темир йўли транспорт-логистика маркази қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, Ўзбекистон Латвиянинг Марказий Осиё минтақасидаги етакчи ташқи савдо ва иқтисодий ҳамкори саналади. Ўз навбатида Латвия Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ичида Германия ва Италиядан сўнг учинчи ўринда туради.
Латвия Ўзбекистонга кимё саноати, асосан, дори воситалари, турли электр қурилмалари ва механизмларини етказиб берса, Ўзбекистон Латвияга сархил мева ва сабзавотлар ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Талон-торож қилинаётган ўрмон ерлари
- Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди (+тўлиқ рўйхат)
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистонда геномика ва биоинформатика: илмий тадқиқотлар ва янги имкониятлар
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг