Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 14,2 млрд сўмга Хоразм шакар заводининг 99,4 фоиз акцияларини сотиб олди
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.Р.Тошев Хоразм шакар заводининг 99,4 фоиз акциялари эгасига айланди. Бу ҳақда Республика фонд биржаси маълумотлари маълум қилинган.
Тошев август ойи сўнгида биржага жойлаштирилган 2,84 миллион дона акцияларни сотиб олган.
Охирги битим пайтида акцияларнинг котировал ва номинал нархи бир дона учун 5000 сўмни ташкил этди, бозордаги капитализация 14,2 млрд сўмга баҳоланди.
Ушбу битим натижасида Тошев 2,83 млн дона акциянинг эгаси ёки компаниянинг устав капиталининг 99,4% эгасига айланди.
Корпоратив ахборотлар ягона портали маълумотларига кўра, «Хоразм шакар» АЖ 2017 йил якунларига кўра, 56,5 миллиард сўмдан ортиқ соф даромад олган, тушуми 817,9 миллиард сўм, капитали эса 55,6 миллиард сўмни ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг