Андорра компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи тоғ чанғи курорти қурилади
Тоғ кон комплекслари бизнес жараёнларини бошқариш ва бу соҳада хизматлар кўрсатиш бўйича дунёда етакчи бўлган Андорранинг PGI компанияси ва Ўзбекистоннинг Amirsoy Mountain Resort компанияси ўртасида битим имзоланди.
Унга кўра Андорра компанияси мамлакатимизда илк замонавий тоғ чанғиси курорти қурилишини мувофиқлаштириб боради.
Компания сайтида ёзилишича, PGI лойиҳани илк қадамларидан бошлаб то тоғ чанғиси курорти ўз фаолиятини бошламагунча ва биринчи мижозларини қабул қилмагунча бошқаради.
PGI учун дастлабки босқичда лойиҳани бошқариш, кейин қурилишнинг ўзини назорат қилиш билан шуғулланадиган махсус халқаро мутахассислар жамоаси йиғиб берилади.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – тоғ чанғиси курорти топ-менежменти учун стратегик қўллаб-қувватлашни таклиф этиш, техник талабларни белгилаш, лойиҳанинг барча манфаатдор томонлари учун коммуникация линиясини яратиш, қурилиш жараёнини рисоладагидек мувофиқлаштиришни таъминлаш.
Кейинги босқичларда Андорра компанияси лойиҳа ўз муддатида, лекин сифат йўқотилмаган ҳолатда бажарилиши учун барча пудратчилар жамоасини бошқаришда кўмак беради ҳамда қурилиш жараёнларини назорат қилиб боради.
Пировардида “Амирсой” Ўзбекистонда йил бўйи фаолият юритадиган ва халқаро стандартларга жавоб берадиган биринчи тоғ чанғиси курортига айланади.
PGI компанияси айни пайтда Озарбайжон, Франция, Аргентина, Қозоғистон ва бошқа давлатлардаги курортларни бошқариб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг