Термиз шаҳрида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

16:01 20 Декабрь 2018 Жамият
4062 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

"Халқ сўзи Online". Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Термиз шаҳрида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, меҳнат фахрийлар иштирок этишди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Қайд этилганидек, тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш провардида кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшиланиб, аҳоли саломатлигини муҳофазалаш ишлари замон талабларига мослаштирилмоқда.

Фото: "Халқ сўзи Online"

335 ўринга мўлжалланган тиббиёт маркази янги биносини қуриш ва қўшимча реконструкция ишлари учун давлат бюджетидан 17,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Марказ урология, қизлар саломатлиги, гастроэнтрология ва нефрология бўлимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун зарур жиҳоз ва замонавий тиббий аппаратлар жиҳозланди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?