Сурхондарёлик тадбиркорлар икки ойда Афғонистонга 8,6 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

15:51 27 Март 2018 Иқтисодиёт
682 0
Фото: Novoye Vremya

Термиз туманидаги “Термиз карго” экпорт марказида Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ва Афғонистон Ислом Республикаси Балх вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўзгазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ўртасидаги олий даражадаги учрашувлар икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаяпти. 

Бизнес форумда айни жиҳатлар таъкидланиб, ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар тобора кенгайиб бораётгани эътироф этилди. Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Афғонистон Республикасига 8,6 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинди. 
Вилоятда фаолият олиб бораётган 57 та қўшма корхонанинг 14 таси афғонистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Бизнес форум доирасида саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоятидаги 80 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, қурилиш, енгил саноат, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги каби тармоқлар маҳсулотлари намойиш этилди.

— Бизнес форум менда катта таасурот қолдирди, — дейди “Туркиш Неъматзода” хусусий фирмаси раҳбари Аҳмад Жовид. — Ўзбекистон бозори ҳамиша бизни ўзига жалб этиб келади. Бугунги анжуманда қатнашиб, юртингизга сармоя қиритиш, савдо ва ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишни ният қилдим. Бинобарин, хорижий инвесторлар учун Ўзбекистонда яратилган қулай бизнес муҳити, хусусан, банк, солиқ ва божхона соҳаларидаги имтиёз ва қулайликлар таҳсинга лойиқ.

Бизнес форум иштирокчиларига Сурхондарё вилоятининг инвестициявий салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Форум доирасида афғонистонлик тадбиркорлар вилоятдаги “Термиз таъминот”, “Жарқўрғонмевасабзовотэкспорт”, “Сурхон ипаги”, “GDF” каби бир қатор саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Икки давлат ишбилармонлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олишди. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар