Спикер ўринбосари Актам Хаитов Музработда инвестор муаммосини ўз назоратига олди

12:27 17 Сентябр 2020 Жамият
129 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятида бўлиб, қатор тадбиркорлик субъектлари, ишбилармонлар, фермерлар ва томорқа хизмати вакиллари фаолияти билан яқиндан танишди.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Музработ туманида ҳам бўлиб, “БИО АГРО-Амударё” хусусий хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу ерда бир суткада 300-400 тонна помидор қайта ишланиб, 50 тонна томат пастаси ишлаб чиқарилади. Мазкур жараёнга шартнома асосида ишга қабул қилинган 40 нафар маҳаллий аҳоли вакили ёрдам беришмоқда.

— Корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаши учун 1 суткада 1200 тонна помидор маҳсулоти керак бўлади ва яна 150 та янги ишчи ўрин яратилади, — дейди корхона раҳбари Ризо Соқолли. — Ҳозирги кунда хусусий хорижий корхонамизга қарашли Денов туманида 600 гектар, Музработ туманида эса 500 гектар ерда маҳсулот етиштирилмоқда.

Учрашув давомида мазкур корхона вакиллари қатор таклиф ва муаммоларини ҳам билдириб ўтди.

Музработ туманида 300 гектар майдонга узум, 200 гектар ерга анор экилган. Узум экилган ер учун вилоят ҳокимини қарори чиққан, бироқ анор экилган ерга фақат туман ҳокимининг қарори чиқарилган холос. Бундан ташқари, Олтинсой туманидан помидор маҳсулотларини экиш учун 200 гектар ер ажратилса, корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаши учун айни муддао бўлади. Тадбиркор ушбу масалалар юзасидан ёрдам сўради ва А.Хаитов мазкур муаммоларнинг ижобий ечим топишида кўмаклашадиган бўлди.

Дарвоқе, заводнинг орқа томонида “БИО АГРО Амударё” хусусий хорижий корхонасига қарашли 2 гектар жойда замонавий иссиқхона қурилган. Қолаверса, яна 20 гектар майдонда замонавий иссиқхона қуриш учун Ўзбекистонга қурилиш материаллари олиб келиб қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?