Сирдарёда битта мактабдан 5 нафар битирувчи ўқишни олтин медаль билан тугатди

Фото: «Халқ сўзи»
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистонда умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битирган, ҳар жиҳатдан намуна бўлган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди. Ва уларнинг 18 нафари олтин, 7 нафари эса кумуш медаль соҳиблари бўлишди.
- Менинг мактабни битиришим ўзим, устозларим ва оила аъзоларим учун қўшалоқ байрамга айланди, - дейди Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1-вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Мадина Суннатова.- Яқиндагина умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадасида “Француз тили”йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган эдим. Бугун эса олтин медалли бўлдим. Қолаверса, тантанада мени республикада эришган ютуғим учун ташаккурнома ва совға билан ҳам тақдирлашди. Бунинг учун тенгдошларим номидан биз ёшларни чуқур билим олишимиз учун қулай шароит яратиб берган Президентимизга, халқ таълими соҳаси фидойиларига ва албатта, устозларимга, ота-онамизга раҳматлар айтаман.

Эътиборлиси, Мадина ўқиган мактабнинг яна 4 нафар ўқувчиси ҳам олтин медаль олди ва Гулистон шаҳри бу борада вилоят туман-шаҳарлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Бундай юқори кўрсаткич Сайхунобод туманида ҳам кузатилди. Яъни сайхунободлик 4 нафар ўқувчи олтин, 1 нафари эса кумуш медалли бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг