Сирдарёда автобус ағдарилиб кетди, 16 киши жароҳатланди

Иллюстратив фото
11 июль куни соат 10:48 атрофида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида ҳаракатланаётган “Isuzu” автобуси йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокат содир бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, воқеа натижасида 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган, 7 нафарига эса жароҳати енгил бўлганлиги сабаб амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Вафот этган беморлар йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Айни пайтда малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби шифокорлар марказнинг Сирдарё вилоят филиалидаги беморлар ҳаёти учун курашмоқда.
Шунингдек, улар учун зарур тиббий дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумотларни бериб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг