Шавкат Мирзиёев учта халқаро ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Устави (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 3 апрель
№ ЎРҚ—467
Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённома (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 3 апрель
№ ЎРҚ—468
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:
1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган»;
2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 3 апрель
№ ЎРҚ—469
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг