Шароф Рашидовнинг тарихий хати

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги “Тўполанг” сув омборида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
“Тўполанг” гидроузелини қуриш ишлари босқичма-босқич амалга оширилганлиги ҳаммамизга маълум. Шу боис мазкур қурилиш объектида доимий мониторинг ишлари олиб борилиб, қурилиш ишлари доимий назоратда бўлганлигини гувоҳи бўлдик. Энг қизиқарли манба Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган тарихий хати тўғрисидаги тарихий ёдгорликка кўзимиз тушди.
Бу хат Шароф Рашидовнинг “Тўполанг” гидроузелини қуриш вақтидаги ташрифи давомида қолдирилган. Хат алоҳида махсус идишга солинган ва ўша вақтнинг ўзида мустаҳкам ёдгорлик ичига солинган. Шароф Рашидовнинг мазкур ёшларга васият хати “Ўзбекгидроэнерго” АЖга қарашли “Toʻpalang HPD platinium” МЧЖ ҳудудида жойлашган. Тарихий ёдгорлик устига Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган хати тўғрисидаги ва бу хат 2180 йил очилиши лозимлиги ёзилган.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг