Шафоатхон Раҳматуллаева Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида даволанмоқда - Вазирлик

21:45 27 Октябр 2020 Жамият
282 0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон ая Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганликлари ҳақидаги хабар тарқаб кетган эди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги актёрнинг оила аъзолари билан боғланиб аҳволи яхшиланганлигини, ҳозир онахон актриса Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида муолажа олаётганлигини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шафоатхон Рахматуллаева ўз ижодий фаолияти давомида 150 дан зиёд турли характердаги ранг-баранг, катта-кичик ва бетакрор ролларни ижро этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?