Сенат Раиси: “Қишлоқ аҳлини қийнаётган муҳим муаммоларни комплекс ҳал этишга жиддий ёндашмадик”
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи ONLINE”/Мунисхон Каримова. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев очиб берди.
“Аввало, шуни қайд этиш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномаси барчамиз учун тараққиётимизнинг ҳозирги босқичидаги яна бир янги даврни бошлаб берди, — деди у жумладан. — Энг муҳими, бу давр ҳам аниқ мақсадлар ва уларни рўёбга чиқариш учун барча воситалар мужассам бўлган ҳаётбахш босқич бўлади.
Айниқса, сўз ва иш бирлиги давлат сиёсатида асосий мезонлардан бирига, бутун жамиятнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани ҳар қандай марра ва мақсаднинг албатта забт этилиши гаровидир.
“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг ўзи бундай қатъий ишонч асосларидандир.
Эътибор беринг: биз аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилиши боис, қишлоқ аҳли тўқ ва фаровон яшаса, бу жиҳат бутун мамлакат тараққиётининг кўзгуси бўлиши ҳақида кўп йиллар гапириб келдик.
Бироқ, тан олиш керак, қишлоқ аҳлини қийнаётган муҳим муаммоларни комплекс ҳал этишга жиддий ёндашмадик”.
Сенат ялпи мажлисини сайтимиз орқали онлайн тарзда ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг