Дунёга машҳур брендлардан бири Самарқандда замонавий меҳмонхона қуради

16:11 19 Июль 2018 Жамият
1781 0
Фото: Booking.com

Тез орада Самарқанд шаҳрида замонавий, барча қулайликларга эга, хорижий меҳмонларга маъқул келадиган тўрт юлдузли меҳмонхоналар сони яна биттага кўпайиши мумкин.

“Халқ сўзи” мухбири Мамадиёр Зиёдиновнинг хабар беришича, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Best Western” бренди остида бутун дунёга замонавий меҳмонхоналар қурилиши учун маҳсулотлар етказиб берувчи мазкур компаниянинг салоҳияти ҳақида маьлумотлар тақдим этилди. Шунингдек, тадбирда Самарқанд шаҳрида “Best Western” халқаро бренди остида 4 юлдузли меҳмонхона қуриш таклифи билдирилди.

“Plaza Hotelgroup GmbH” компаниясига 2002 йилда асос солинган. Ҳозирги кунда компания Германия, Австрия, Нидерландия ва Чехия давлатларида жаҳон стандартларига жавоб берувчи 34 та меҳмонхонасига эга.

Шунингдек, компания жаҳонда энг тез ривожланаётган замонавий меҳмонхона қурилиши ва реконструкция қилиниши, уни интергациялашган тизимда бошқариш имкониятига эга. Барча меҳмонхоналар халқаро тан олинган “Best Western” бренди остида бошқарилади.

Компания Ўзбекистонга меҳмонхоналар тармоғи бўйича 100 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритишни мўлжаллаган. Маълумотларга кўра, компания 3-5 йил давомида жами 8 та меҳмонхона қуриб, фойдаланишга топшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Самарқандда Туркиянинг АПЕАC компанияси билан ҳамкорликда, лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган беш юлдузли меҳмонхона қурилиш ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?