Самарқандда қалбаки авиачипталарни сотган фирибгар қамалди
Самарқандда бир хонани ижарага олиб, сохта авиакассани очиб қалбаки авиабилетларни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди.
Аниқланишича, Фаттоҳ Аноров (исми ўзгартирилган) офисга киришда “Авиакасса” ёзувли пешлавҳа ўрнатган, хонага стол-стул, компьютер ва бошқа зарур жиҳозларни жойлаштирган, деб ёзади Самарқанд транспорт прокуратураси терговчиси Мирсаид Жўраев “Жамият ва қонун” газетасига берган мақоласида.
Аввалига фирибгар “Тошкент-Тюмень” рейсига ҳар бири 352 АҚШ доллари эвазига иккита “авиачипта” сотган. Шундан сўнг, у Нью-Йоркга яна учта “электрон чипта”ни пуллаган. Эртасига эса, Фаттоҳ “Самарқанд-Москва” йўналишига иккита, “Тошкент-Истанбул” авиарейсига битта сохта чипта сотган. Уларнинг барчаси аэропортига боргач, авиачипталари сохта экани маълум бўлган.
Тошкент аэропортидан Самарқандга қайтганлар аввалига фирибгарни топа олишмади. У “Авиакасса”ни ёпиб қорасини кўрсатмай кетган. Аммо барибир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган Фаттоҳ Аноров барча қилмишларини тан олди.
Суд Фаттоҳ Аноровни 3 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этди. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарар ундан ундириладиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг