Самарқандда “Исузу” жиддий шикастланган ЙТҲ содир бўлди (фото)
Самарқандда М-37а йўлида “Исузу” русумидаги юк автомашинаси билан ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”нинг вилоятдаги мухбири Умид СОРИЕВ хабар қилади:
“Бу йўл-транспорт ҳодисаси, бугун 28 май куни М-37а “Самарқанд шаҳар айланма йўли”да содир бўлган. Воқеа жойидан тасодифан ўтатуриб, кўрган ҳолатни тасвирга олишга улгурдик. Сиз суратда кўраётган давлат рақами 80 В 670 ОА бўлган Исузу юк машинаси бўлиб, унинг олд салон қисми юкхонагача кириб кетганлиги тасвирлардан аниқ намоён бўлмоқда. Юк машинасининг олд томони кўтарма кран ёрдамида, эвакуатор юк машинасига ортилаётганлиги кўриниб турибди, дея хабар бермоқда мухбиримиз.

Мухбиримиз, мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот олиш учун, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига қўнғироқ қилган. Аммо ҳеч ким қўнғироқларга жавоб бермаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг