Самарқанд-Олмаота шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

17:58 17 Апрель 2019 Жамият
719 0

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Самарқанд ва Туркистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қолаверса, 14 апрель кунидан эътиборан Самарқанд- Олмаота йўналишида ҳам мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳар куни бир маротабадан амалга оширилади. Автобуслар “Самарқанд” АББ соат 15-00 да жўнаб кетади. 1087 км бўлган йўналиш масофаси 20 соатда босиб ўтилади. Йўловчилар соат 11-00 да Олмаота шаҳрининг “Ушкунур” АББ тига етказиб қўйилади. Ушбу йўналиш бўйича чипта нархи 135 000 сўмни ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан шу бугунга қадар Қозоғистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган мунтазам автобус қатновлари йўналишлари сони 12 тага етди.

Ҳозирги кунда “Тошкент” автовокзалидан Тошкен- Чимкент (йўналиш масофаси 145,2 км, чипта нархи 40 000 сўм), Тошкент- Олмаота (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкен- Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкент- Қизилўрда (йўналиш масофаси 583,0 км, чипта нархи 97 000 сўм), Тошкент- Туркистон (йўналиш масофаси 335,0 км, чипта нархи 50 000 сўм), Тошкент- Жетисай (йўналиш масофаси 104,0 км, чипта нархи 16 000 сўм), Тошкент- Тараз (йўналиш масофаси 331,0 км, чипта нархи 75 000 сўм), Тошкент- Остона (йўналиш масофаси 1646,0 км, чипта нархи 312 000 сўм). Шунингдек, Чирчиқ- Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 150 000 сўм), Нукус- Олмаота (йўналиш масофаси 1900,0 км, чипта нархи 200 000 сўм) йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019