Россиядан Ўзбекистон ёғоч контрабандасини уюштирганлар ушланди
Россиянинг Томск божхона хизмати мамлакат ФХХ минтақавий бошқармаси ва транспорт полицияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ёғоч маҳсулотларини олиб боришга бўлган уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда Интерфакс-Сибирь хабар берди.
“Томск компанияси Ўзбекистонга ёғоч материалларини декларация қилишда божхонага сохта шартномалар, уларга қўшимча битимлар ва арралаш тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этган. Ҳужжатларни директорнинг ўзи тайёрлаган, бироқ шартномада кўрсатилган Ўзбекистон фуқароси уларни имзоламаган ва ёғоч маҳсулотларини олмаган”, - дейилади божхона хабарида.
Шундай қилиб компания 2 минг 391,58 метр куб бўлган умумий қиймати 11 млн. рублдан зиёд ёғоч материалларини ноқонуний экспорт қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан РФ Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, компания ҳужжатлари мусодара этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг