Расман: Солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди
Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг ижтимоий ривожлантириш масалаларига оид барча муаммолар парламент билан яқин ҳамкорликда фаол ва самарали ҳал этилади деган қатъий ишонч билдирди.
Муҳокамалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг