Қашқадарёда дўконларни буздираётган туман ҳокими ўринбосари ёқиб юборилди
Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев (1976 йилда туғилган, суратда) “Ҳисор Сарлочин” компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда, мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Б.И. (1963 йилда туғилган) ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатда туман ҳокими ўринбосари танасининг 35—40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган. Фуқаро Б.И.га нисбатан эса туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг