Прокуратура ходимлари имтиёзли кредитлар асосида автомобиллар сотиб олиши мумкин бўлади

Прокуратура органлари ходимларига “Асака” банки орқали кредитга автомобиль олиш имконияти берилади. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган.
Унга кўра, орган ходимларига автомобиллар 10 йил муддатга кредит асосида тақдим этилади. Автомобиль нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси (ҳозирги вақтда 14%) билан бир хил кўрсаткичда бўлади.
Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг