Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди

Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди.
Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этган бўлса, ватандошларимиз эса Президентимиз билан учрашиш ўзлари учун улкан шараф эканини, бундай эътибордан бошлари осмонга етганини таъкидлаганди.
Ушбу самимий мулоқотда асли ўзбекистонлик, айни пайтда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими бўлиб ишлаб келаётган таниқли мутахассис Амир Маҳмудов ҳам иштирок этган эди.
У Президентимизнинг даъватларига “лаббай” деб жавоб бериб, шу кунларда юртимизга ташриф буюрди.
Сафар чоғида таниқли тиббиёт эксперти иштирокида тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар, талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш режалаштирилган.
Хусусан, эртага Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида доктор Амир Маҳмудов томонидан “АҚШ физиология ва соғликни сақлаш тизимида инновацион ғоялар” мавзусида бўлажак мутахассислар учун маҳорат сабоқлари ўтказилади.
Бундай мулоқотлар ёшларнинг замонавий тиббиётнинг энг охирги ютуқлари, назария ва амалиёт уйғунлигидаги сўнгги тенденциялар ҳақида яқиндан бохабар бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон президенти Исроил билан можарони тўхтатиш шартларини маълум қилди
- Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин — Президент
- Исроил Эрон билан урушга қанча пул тикди?
- Энг яхши мақолалар муаллифлари тақдирланди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Шавкат Мирзиёевнинг ««Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг