“Ўзбекозиковқатхолдинг” ХК раисига латвиялик маслаҳатчи тайинланди
Латвиянинг “HANSA Food Commodities” компаниясининг етакчи мутахассиси Янис Скварновикс “Ўзбекозиковқатхолдинг” ХК компанияси раиси Тоҳиржон Жалиловга маслаҳатчи этиб тайинланди.
У сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга компания раисига ўз маслаҳатларини бериб боради.
Холдинг компанияси томонидан маълум қилинишича, Янис Скварновикс Жиззах вилоятида қаттиқ пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг барча босқичида иштирок этади. Шунингдек, ўзбекистонлик соҳа ходимларига тренинглар ўтказиб беради.
“Европалик мутахассиснинг жалб этилишига асосий сабаб маҳсулот сифатини ошириш, савдо ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспортни йўлга қўйишдир”, дейилади хабарда.
Янис Скварновикс Латвияда таълим олган, агроном, ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга.
Тукума сут заводи, Рига сут комбинатини бошқарган, Латвия сут кенгаши бошқаруви раиси, “Eiroholdings” лойиҳалари департаменти директори бўлган. У Украини, Россияда мазкур тармоқдаги корхоналарда ишлаб чиқаришни такомиллаштиришда иштирок этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг