Ўзбекистоннинг янги сайёҳлик бренди ишлаб чиқилади, Бухоро декларацияси имзоланади
Саид Раҳмонов, Истам Иброҳимов, “Халқ сўзи online” хабар қилади. I Халқаро зиёрат туризми форуми иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари, маданий-мерос объектлари, зиёрат туризми марказлари билан яқиндан танишдилар.
— Ҳиндистонда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш жуда катта, — дейди “Haieny Herchants” сайёҳлик компанияси раҳбари Викас Хандури. — Айниқса, кейинги пайтда туризмни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар юртингиз жозибадорлигини тобора оширмоқда. Бизнинг компаниямиз томонидан мамлакатингизга илк бор 2009 йилда дастлабки сайёҳлар жўнатилган. Лекин ўзим биринчи марта келиб турибман.
Бугунги форумда юқори савияда ташкил этилган. Унинг доирасида Бухоро вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик. Айниқса, замонавий инфратузилма объектлари бунёд этилаётгани эътиборга моликдир. Ҳиндистон аҳолисининг 12 фоизии ислом динига эътиқод қилади. Бу 23 миллион ортиқ киши, деганидир. Биз уларни юртингизга ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Бухорининг асл ҳолида сақланиб қолган тарихий қисмида ўзимни ўтмишга тушиб қолгандек ҳис қилдим. Ва юртингизда маданий мерос объектлари, тарихий обидаларни ўз ҳолида сақлаш қолиш, муқаддас қадамжоларни обод этиш борасидаги ишларига қойил қолдим.
Таъкидлаш керакки, форум доирасида туризм соҳасидаги хорижий компаниялар ҳамда давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида давра суҳбатлари ва B2B форматидаги учрашувлар ташкил этилади. Учрашувлар натижасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзолаш кўзда тутилган.
Улар орасида кутилаётган энг муҳим ҳужжат бу Бухоро декларациясидир.
Гап шундаки, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва форумнинг бошқа иштирокчилари билан бирга “Ўзбекистонни зиёрат-туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида” ги Бухоро декларациясини имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, республиканинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардорлик даражаси ошириш, Ўзбекистон янги сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, зиёратчилар талабларидан инобатга олган ҳолда, мавжуд туристик маршрутларни такомиллаштириш ҳам кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг