Ўзбекистоннинг “Ravon” бренди Қозоғистонда етакчи бешталик қаторидан жой олди
Қозоғистонда автомобиллар ишлаб чиқариш икки баробар ўсди. Бу ҳақда “Қозоғистон автомобиль тармоғи корхоналари иттифоқи” директорлар кенгаши раиси Олег Алферов соҳага бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида автомобилларни локал йиғиш ҳажми икки баробар ортиб, ушбу мамлакат автосаноатининг ўз ички бозоридаги улуши 46 фоизгача ортди.
Эътиборлиси, локал йиғилган энг етакчи бешта бренд қаторидан Ўзбекистоннинг “Ravon” маркаси ҳам жой олди. Ўз навбатида, мазкур рўйхатга “Lada”, “Hyundai”, “KIA” ва “JAC” брендлари ҳам киритилди.
Умуман олганда, ҳисобот даврида ушбу давлатда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар ва тиркамалар билан биргаликда 6857 дона транспорт воситаси ишлаб чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг