Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида пропан газ бир ойда 2 бараварга қимматлашди
Жорий йилнинг июнь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари ичида автомобиллар учун ёқилғи маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси "Халқ сўзи"га маълум қилди.
Аҳоли учун автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали сотилаётган пропан нархининг қимматлашиши асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар гуруҳи индексининг кўтарилишида асосий таъсир омили сифатида қайд этилган.
Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлашди. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида унинг нархи 2 баробар ва ундан юқори даражада ҳам қимматлашган (Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари шулар жумласидандир).
Қўмита маълумотига кўра, биржадаги котировка нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида шаклланаётган ҳолатлар пропан нархлари даражасининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг