Ўзбекистонлик агроном-мутахассислар Жанубий Кореяда малака оширади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва Жанубий Кореянинг “JongWoo Green Со., LTD” компанияси таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги “Jongwoo Green — Navoiy Science” қўшма корхонаси фаолият бошлади.
Ушбу муассаса Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхоналарда ишлаётган мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириб боришни мақсад қилган. Шунингдек, корхона уч гектарлик янги “ойнаванд дала”ни қуришдан бошлаб тайёр ҳолга келтиришгача бўлган жараённи ўз ичига олган тажриба-амалиётни биргаликда олиб боради. Ушбу замонавий ўқув-тажриба маркази Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими негизида очилди.
“JongWoo Green Со., LTD” компанияси Сеул университетининг агрофакультети олимлари иштирокида Навоий шаҳрида ҳамда иссиқхоналар кўп бўлган туманларда сайёр ўқув жараёнларини ташкил этади. Бинобарин, ҳар йили 10 нафар ўзбекистонлик иқтидорли агроном-мутахассис аниқланиб, қўшма корхона ҳисобидан Жанубий Кореяда бепул 3 — 6 ойлик дастурлар асосида малака оширади. Бундан ташқари, синовлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Сеул университетининг икки йиллик курсларида ўқитилиши кўзда тутилмоқда.
“Jongwoo Green — Navoiy Science” қўшма корхонасининг Низом жамғармаси 800 минг АҚШ долларига тенг. Фанлар академияси Навоий бўлими 25 фоиз улушга эга. У илмий-техникавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда қўшма корхона тўлақонли фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ўқув хоналарини ажратиш билан иштирок этади.
Фазлиддин АБИЛОВ (“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади — Ҳукумат қарори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг