Ўзбекистонда жуда нодир бўлган фойдали қазилмани қайта ишлашга киришилади

16:13 24 Июль 2018 Иқтисодиёт
2753 0
Иллюстратив фото

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва IFG Capital Partners компанияси ўртасида Ўзбекистондаги Яхтон вольфрам конини қазиб олишнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича битим имзолади.

Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан маълум қилинди.

“Агар тадқиқотлар ижобий бўлса, IFG мазкур вольфрам конини саноат йўли билан ўзлаштиришни ташкил этади. Мазкур компания дастлабки босқичга зудлик билан киришишни мўлжаллаяпти. Бу бурғулаш ишларини ҳам ўз ичига олади. Шу асосда мавжуд захиралар тасдиқлаб олинади, рудани қайта ишлашнинг оптимал сценарийси аниқланиши учун металл текширувлар ўтказилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Яхтон Самарқанд вилояти Ургут шаҳри яқинида жойлашган вольфрам конидир. Бу ерда вольфрам уч оксидининг сезиларли захираси (20 тоннадан зиёд) мавжуд дея тахмин қилинади.

Хабарга кўра, Яхтон замонавий қайта ишлаш корхонаси базасида алоҳида кам рентабелли конларни бир жойга тўплаш йўли билан Ўзбекистондаги вольфрам кластерини яратиш бўйича биринчи қадамга айланади.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исломов бу борада эришилган келишувга изоҳ берар экан, Ўзбекистон минерал ресурсларга бой эканлиги, вольфрам саноати эса узоқ вақт фойдаланилмай келинган жавоҳир эканлигини таъкидлади.

IFG ва IFG Metals and Mining бошқарувчи шериги Ольга Понкратованинг айтишича, компания Ўзбекистон вольфрам саноати тикланишида иштирок этаётганидан хурсанд ва мамлакатни нафақат дунёда вольфрам ишлаб чиқарувчилардан бирига, балки инвестициялар учун жозибали жойга айлантириш учун кўмак беришга тайёр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?