Ўзбекистонда яна битта эркин иқтисодий зона ташкил этилди
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 сентябрдаги Фармонига биноан чегарадош мамлакатлар, хусусан, Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов мазкур лойиҳа истиқболини таъминлаш юзасидан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарияти — “Surxon-Global Trede” МЧЖ вакиллари билан учрашди.
Учрашувда уч минг гектар ер майдонига эга “Термиз” иқтисодий зонасида маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатдош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, шу мақсадда энг замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатиш пировардида янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, инвестицияларни кенг жалб этиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани яратиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг