Ўзбекистонда Рамазон ҳайити арафасида умумий афв эълон қилиниши кутилмоқда
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов шу кунларда Оқ уй, Конгресс, Давлат департаменти ва бошқа органларда мулоқот олиб борди. Сафар чоғида у “Америка овози” телерадиоси мухбири саволларига ҳам жавоб қайтарди.
Усмонхон Алимов интервьюсида сўнгги 3 йил давомида Президент ташаббуси билан 20 мингдан ортиқ киши “қора рўйхат”дан бутунлай чиқарилгани ва Рамазон арафасида умумий афв эълон қилиниши кутилаётганини айтиб ўтди.
Хусусан, “қора рўйхат”дан чиқарилган одамлардан ҳол-аҳвол сўраб турилгани, камчиликлари ўрганилаётгани таъкидланди.
“Президентимизнинг ўзи “Улардан хабар оляпсизларми, нима камчилиги борлиги билан шуғулланяпсизларми?” деб сўрайди. Уларни ташлаб қўйганимиз йўқ, уларни ишга қўйиш, ҳатто уйида иссиқхоналар қуриб бериш, жамият билан аралашиб кетишига кўмаклашиш ишлари мунтазам олиб бориляпти”, - дейди муфтий.
У.Алимов ўз навбатида яқинда Президент томонидан махсус ҳайъат тузилгани, бу ҳайъат жазони ўташ колонияларига бориб, маҳбуслар билан махсус шуғулланаётгани, жараён жадаллашаётганига тўхталиб ўтди.
Ҳайъат ички ишлар ходимлари, имомлар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан тузилган.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси бундан кўзланган мақсад Рамазонгача уларни озод қилиш экани ва Рамазон арафасида умумий афв эълон қилиниши кутилаётганини эътироф этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг