“Ўзбекистонда Қозоғистон йили”: Гулистонда Чимкент шаҳар ўзбек драма театрининг “Қашқир улиган тунда” спектакли намойиш этилди

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Кеча оқшом Чимкент шаҳар ўзбек драма театри ижодий жамоаси Гулистонда Қозоғистон давлат ва М. Шолохов номидаги халқаро мукофотлар совриндори Собит Дўсановнинг “Қашқир улиган тунда” драмасини ўзбекистонлик томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.
- Ҳаётий воқеа асосида ёзилган мазкур асар қардош ўзбек саҳнасида қўйилганидан бошимиз осмонга етди, -дейди театр директори Икром Ҳошимжонов. - Спектаклдан сўнг узоқ давом этган олқишларни эса ижодий ишимизга берилган катта эътироф деб қабул қилдик. Дўстлик, қардошлик, ҳар жиҳатдан ўзаро яқинлик туйғуларини яна бир бор дилдан ҳис этдик.
Театрнинг “Ўзбекистонда Қозоғистон йили” доирасида бошлаган гастрол сафари бугун Жиззах вилоятида давом этмоқда.
Маълумот учун,Чимкент шаҳар ўзбек драма театри 2003 йил 22 октябрда ташкил этилган. Уни шахсан Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев тантанали равишда очиб берган.
Қозоғистонда 680 минг нафарга яқин ўзбеклар истиқомат қилади. Айни чоғда мамлакат миқёсида Қозоғистон ўзбеклари этно маданий бирлашмаларининг дўстлик ҳамжамияти фаолият кўрсатмоқда. Бундай ҳудудий бирлашмалар 12 та вилоят ҳамда 8 та шаҳарда ҳам мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг