Ўзбекистонда энг кўп ўлим қайси касалликлардан сўнг келиб чиқаётгани маълум бўлди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда йил бошидан буён 37,1 минг киши вафот этганлар сифатида қайд қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд қилинган.
Унга кўра, 2019 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 63,8 %и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и - ўсимталардан, 5,2 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 %и - туғма аномалиялардан, 2,1 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг