Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама этилмоқда
Россия экспорт маркази(РЭМ) Ўзбекистон ҳукумати билан атом электростанциясини қуришни молиялаштириш учун маблағ ажратиш имкониятларини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда РЭМнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко маълум қилди.
“Мазкур масала муҳокама этилмоқда. Бизнинг вазифа товарлар ва маҳсулотлар, жумладан, юқори технологик экспортни қўллаб-қувватлашдир. Бу ҳукумат томонидан бизнинг олдимизга қўйилган устувор йўналишдир. Биз, албатта, ўзимиз орқали етарли даражада манфаатли ва асосий лойиҳа ҳисобланган АЭС барпо этишни молиялаштириш имкониятини кўриб чиқамиз”, — деди у “Expo-Russia Uzbekistan — 2018” I I халқаро саноат кўргазмасида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ташкил этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиш маросимида минтақадаги биринчи атом электростанциясини бунёд этиш бўйича Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасидаги битим шу йил охиригача имзоланиши эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг