Ўзбекистонда «Атлас фестивали» ва «Девзира» ош танлов бўлиб ўтади

11:55 27 Август 2018 Жамият
4673 0

Жорий йилнинг 11-15 сентябр кунлари ҳунармандлар шаҳри Марғилонда анъанавий «Атлас байрами» фестивальи бўлиб ўтади.

Республика «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамованинг айтишича, мамлакатимизда тўрттинчи бор ташкил этилаётган ушбу байрам ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноя­бр­даги«Ҳунармандчиликни янада ривожлан­ти­риш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фар­мони ҳунармандчилик соҳасида ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда тарихий қадамжолар ва бошқа диққатга сазовор гўшаларга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар ҳунармандларимиз томонидан оддий қўл меҳнати ила яратаётган мўъжизалар қаршисида лол қолаётгани барчамизни қувонтиради. Бу маҳсулотлар Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига ва туризм брендига айланди.

Юртимизда туризмни ривожлантириш, мамлакатимизга келаётган чет эллик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, атлас, адрас, зардўзлик ва каштачилик сингари миллий маҳсулотларимизни кенг тарғиб этишдаанъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Атлас байрами» фестивальининг ўрни катта.

Фестивальда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади.

Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилишдагиилғор тажрибалар рўйхатига киритилган ҳунармандчиликни ривожлантириш марказининг расмий очилиш маросими (Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази) ҳамда «Буюк ипак йўлидаги Шарқ ва Ғарб маданиятлари алмашинуви: Ҳанчжоу-Марғилон-Валенция» мавзусидаги халқаро илмий анжумани ташкил этилади. Тадбир доирасида «Ҳунармандлар шаҳарчаси» деб номланган амалий санъат буюмлари ярмаркаси, Ўзбекистон модельерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, дорбозлар томошаси, «Девзира» ош танлови ўтказилиши ҳам кўзда тутилан.

Мавжуда Холматова

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?