Ўзбекистон ва Жанубий Корея Бизнес-омбудсманлари ҳамкорлик қилади

17:55 19 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
1640 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Ўзбекистонда Корейс бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбир давомида Жанубий кореялик инвесторлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди, шу аснода меҳмонларга мамлакатимизнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Форум жараёнида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсмани фаолияти билан яқиндан танишишди, шунингдек, кореялик ҳамкорлар билан Бизнес-омбудсман ва Корея Республикаси чет эл инвестициялари бўйича Омбудсманнинг ҳамда ўрта ва кичик бизнес субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсманлар билан истиқболда ҳамкорлик қилиш масаласини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Бугунги кунда Корея Республикасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасида Ўзбекистоннинг улуши деярли 50 фоизни ташкил этади. Юртимизда Жанубий Корея компанияларининг 70 дан ортиқ ваколатхоналари аккредитация қилинган, ушбу давлат инвесторлари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида 500 дан зиёд корхоналар фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер