Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради
Бугун “Самара – Чимкент” йўлида 74 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Оқибатда икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Казавтожол МК” АЖ матбуот хизмати бошлиғи Маржан Ордабайга асосланиб Zakon.kz хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Neoplan автобуси ҳайдовчиси тезликни ошириб, масофани сақламагани учун Daf юк машинаси билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса Қизилўрда областидаги Шижага қишлоғи яқинидаги йўлнинг 1131-километрида содир бўлган.
Хабарда айтилишича, автобус салонида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жами 74 фуқароси бўлган. Улар хавфсиз жойга олиб ўтилиб, дастлабки ёрдам кўрсатилган.
Жумладан, икки нафар жароҳатланган йўловчига Орол туман шифохонасида тез тиббий ёрдам берилган. Улар шифохонага оёқ синиш жароҳати билан олиб келинган.
ЙТҲ тафсилотлари ўрганиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг