Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туристик мультивизалар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон хорижлик сайёҳларга ҳар икки давлатга ташриф буюриш имконини берувчи туристик мульт
визаларни амалга киритиш тўғрисидаги келишувни имзолаши мумкин.
Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиулининг иккитомонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши арафасида айтиб ўтган сўзларига таяниб “Интерфакс” ахборот манбаси хабар берди.
Унинг маълум қилишича, тарафлар келишадиган визалар ҳар икки давлат ҳудудида ҳам бир хилда амал қилиши керак. Масалан, шундай виза билан Ўзбекистонга келган сайёҳ Қозоғистонга ҳам бора олсин, ёки шундай виза билан Қозоғистонга борган турист Ўзбекистонга ҳам кела олсин.
Вазирнинг қайд этишича, Қозоғистонга ташриф буюрадиган сайёҳларда Ўзбекистондаги тарихий жойларни ҳам бориб кўриш истаги бўлади ёки Ўзбекистонга келган туристлар Қозоғистондаги диққатга сазовор масканларни томоша қилишни ҳам хоҳлайди.
“Биз келишувга имзо чекамиз ва унинг доирасида ҳукумат қарорини тайёрлаймиз. Биз буни тезлаштиришга масъулмиз”, — деди у.
Вазирнинг айтишича, бундай режалар Ҳукуматлараро комиссия мажлиси кун тартибига киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг